A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шайх Алоуддин Мансур
PDF Босма E-mail

Шайх Алоуддин Мансур

 

Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан.

1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди.

Олим Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991–1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин «Ғафур Ғулом» ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди.

Шундан кейин олим 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони Каримни ўрганиш илмий маркази» ташкил этиб, Қуръони Карим маъноларини рус (Алишер Аҳмад билан ҳамкорликда) ва қирғиз тилларига таржима қилди.

Сўнгги йилларда Алоуддин Мансур Қуръони Каримнинг имкони борича кенгроқ тафсирини тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. Қирғизистонда «Қуръони азим тафсири»нинг 8 жилди чоп этилган.

Шайхнинг «Имом Аъзам – буюк имомимиз» номли асари ҳам бор.