A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шамсуддинхон Зиёвуддинхон ўғли Бобохонов
PDF Босма E-mail

Шамсуддинхон Зиёвуддинхон ўғли Бобохонов SHAPE \* MERGEFORMAT

Шамсуддинхон Зиёвуддинхон ўғли Бобохонов (1937–2003) — совет ва ўзбек арабшунос олими, филология фанлар доктори, дипломат, муаллим, қори, диний ва жамоат арбоби.

1982-89 йилларда – Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси ва 5 та республика муфтийси.

Таржимаи ҳол

Бобохонов Шамсуддинхон Зиёвуддинхон ўғли 1937 йил 8 апрелда Тошкент шаҳрида таниқли диндор арбоб Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон оиласида туғилган.

1955 йил 28-сонли мактабнинг 10-синфини битиргач, Тошкент чет тиллар институти инглиз тили факультетига ҳужжат топширди. 1961 йилдан бошлаб Шамсуддинхон Бобохонов Москвадаги шарқшунослик академиясида аспирантурани давом эттирди. Шу ернинг ўзида у араб филологияси билан шуғулланишни бошлади ва араб тилини чуқурроқ ўрганди.

1973 йили Москвада «Категория двойственных чисел в арабском языке» мавзусида номзодлик ишини ёқлаган. 1974 йилдан бошлаб филология фанлар номзоди Шамсуддинхон Бобохонов СССРдаги ягона олий Ислом билим юрти – Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида проректор бўлди, 1975 йилда эса ректор лавозимини эгаллади.

Кўп эътиборини институт талабалари учун ўқув дарсликларини нашр эттиришга қаратди. 1982 йил октябр ойида қурултойнинг қарорига кўра Шамсуддинхон отасининг ўрнига бешта республика муфтийси ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар диний идораси раиси этиб тайинланди.

1982 йил декабрда Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон вафотидан сўнг у СССР мусулмонлар ташкилотларининг Халқаро алоқалари бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

1985 йилда Қуръони Каримнинг кейинги нашрини чоп этиш кенгашига бошчилик қилди.

1985 йилдан бошлаб доктор Шамсуддинхон Бобохонов Мусулмон Иордания академияси қироллигининг ҳақиқий аъзоси бўлди.

Илмий ва ижтимоий хизмати билан донг таратган Шамсуддинхон Бобохонов Абу Али ибн Сино номидаги халқаро мукофот ҳамда Халқлар дўстлиги нишони билан тақдирланди.

Миср Араб Республикаси, Саудия Арабистони қироллигининг Ўзбекистон Республикаси фавқулодда мухтор элчиси Шамсуддинхон Бобохонов Ўзбекистоннинг ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси бўлиб, мустақил Республикани дипломатик ташкил этишда, ривожлантиришда салмоқли ҳисса қўшган.

 

Шамсуддинхон Бобохонов 2003 йил 15 апрелда вафот этди ва Тошкентдаги «Ғойиб ота» қабристонига дафн этилди.