A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Самовий садо
PDF Босма E-mail

Ўтган асрнинг машҳур қорилар гултожиларидан бири, ўзининг мунгли, гулдирос овози, маҳзун, хушуъ тўла қироатлари билан дунё аҳлини ўзига ром этган, ҳали ҳануз ўхшаши, назири йўқ қори – устоз Муҳаммад Сиддиқ Миншавий раҳматуллоҳи алайҳни танимаган Қуръон мухлиси бўлмаса керак. У кишининг овоз ёзувли қироатлари кўпчиликка маълум. Аммо видео қироати ҳақида жуда ҳам кам одам хабардор. Сабаби – у киши 1969 йилда 49 ёшида дунёни тарк этганлар. У вақтларда видео суратга олиш жуда ҳам нодир ҳолат ҳисобланган. Биз устоз Миншавийнинг видео қироатларини анчадан буён қидириб, етишолмай армонда юрар эдик. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, айрим дўстларимизнинг саъй ҳаракатлари билан уни қўлга киритишга муваффақ бўлдик. «Ўзига раво кўрганни бошқага раво кўрмагунча мўмин бўлолмайсан», деган ҳадиси шариф туртки бўлиб, ушбу видеони сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Бу ҳаммамиз учун Рамазон туҳфаси бўлади, десак, муболағаси йўқ. Ўйлаймизки, улуғ устознинг видеолари сизда чуқур таассурот қолдиради, қориларга таълим бўлади, у кишининг мунгли, бетакрор қироати кўнглингизни нурлантиради, кўзингизни беихтиёр намлайди. Марҳмат, осмоний қироатдан баҳраманд бўлинг!

Миншавий ҳақида маълумот:

http://www.facebook.com/l.php?u=http%3A%2F%2Fquran.uz%2Fqiroat%2Fqorilar-tarixi%2F74-muhammad-siddiq-minshaviy.html&h=JAQHoKJDu

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид